«ўзбекистон мусулмонлари идораси» тегли мақолалар


Раҳматуллоҳ Сайфуддинов яна имомликка қайтди
16 март 2023, 14:41

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов яна имомликка қайтди

Январь ойида ўз аризаси билан Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан озод этилган Раҳматуллоҳ Сайфуддинов «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.

«Ҳайит намози ўқилмаслиги бўйича хабарлар асоссиз» — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
4 июл 2022, 16:48

«Ҳайит намози ўқилмаслиги бўйича хабарлар асоссиз» — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқларда «Қурбон Ҳайити намози ўқилмайдиган бўлди» мазмунидаги хабарлар «асоссиз ва ҳақиқатга мос келмаслигини» маълум қилди. Ҳозир мамлакатда оммавий тадбирлар чекланмаган, намоз ўқиш бўйича бирор ўзгариш бўлса, олдиндан хабар берилиши қайд этилди.

Рамазон ойи қачон бошланади?
31 март 2022, 12:18

Рамазон ойи қачон бошланади?

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг таровиҳ намозларида хатм қилинадиган Қуръони карим тақсимоти жадвалида таровиҳ намозлари 1 апрелдан бошланиши кўрсатилган. Бу — Рамазон ойи 2 апрелдан кириб келишини англатади. Бироқ Ўзбекистонда Рамазон ойи қачон бошланиши ҳақида расмий хабарлар эълон қилингани йўқ. Қорақалпоғистонда эса Рамазон 2 апрелдан бошланиши расман маълум қилинди.

Мусулмонлар идораси Қашқадарёда қўлга олинган «жиҳодчилар» орасида имом-ноиб борлиги бўйича муносабат билдирди
1 ноябр 2021, 18:45

Мусулмонлар идораси Қашқадарёда қўлга олинган «жиҳодчилар» орасида имом-ноиб борлиги бўйича муносабат билдирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида «Жиҳодчилар» аъзоси сифатида гумон қилиниб, ушланган масжид имом-ноиби аслида бошқа касб эгаси эканлигини маълум қилди. «Ёлғон ёки тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаймиз», — дейилади муносабатда.

13 августдан жума намозини масжидларда ўқишга рухсат берилди
10 август 2021, 22:24

13 августдан жума намозини масжидларда ўқишга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси масжидларнинг ишчи ва ходимлари эмланган тақдирда жума намозини адо этишга рухсат берди. Қолаверса, ташриф буюрувчилардан вакцина олганлик тўғрисида QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлганлар киритилиши белгиланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг